Жамият | 22:39 / 18.01.2019
9034
5 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг 2018 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

Фото: Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи/Рустам Назарматов

Бугун “Ёшлар пресс клуби”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2018 йилдаги фаолияти сарҳисобига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда Марказий Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев йиллик сарҳисоб юзасидан батафсил маълумот берди.

Чунончи, Иттифоқ қошида ёшлар ташаббуслари асосида 26 та турли йўналишдаги ташкилотлар фаолияти йўлга қўйилди. Жумладан, Ёш ижодкорлар кенгаши, Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази, Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази, Ёшлар нашриёт уйи, Ёш киноижодкорлар кенгаши, Ёш дизайнерлар кенгаши, Ёшлар фермерлар кенгаши, Ёш олимлар кенгашлари шулар жумласидан.

27 июнь куни Давлатимиз раҳбарининг “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли фармони қабул қилиниб, бунга мувофиқ “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси фаолиятининг йўлга қўйилгани, “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасидан имтиёзли кредит олиб, ўз бизнесини йўлга қўйган ёш тадбиркорларга 1 минг 66 нафар ёш фермерга 52 миллиард сўм, ёш тадбиркорларнинг 4 минг 300 та лойиҳасига 226,6 миллиард сўм, жами 278,6 миллиард сўм 13 фоизлик имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланди.

Биринчи бор 30 июнь – “Ёшлар куни” юртимизда нишонланди Унда 3 миллионга яқин ёшлар иштирок этди. Шунингдек, илк бор “Мард ўғлон” Давлат мукофоти ҳамда “Келажак бунёдкори” медалларига тенгдошларига ўрнак бўлаётган 42 нафар йигит-қизга топширилди. 41 нафар ёш “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишонига лойиқ топилиб, мукофот билан тақдирланган бўлса, йил давомида алоҳида фаоллик кўрсатган 17 нафар ёшлар “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти”ни қўлга киритгани, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида ташкил этилган Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида 500 нафарга яқин тингловчи таҳсил олиб, малака оширишга муваффақ бўлгани биргина мана шу ўтган 2018 йилдаги ютуқларнинг дебочаси десак муболаға бўлмайди.

Яна бир жиҳат Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилиб, ҳарбийлар ва тизимдаги ёш хизматчиларнинг Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзо бўлиш механизмининг ҳуқуқий асоси яратилди. 2018-2021 йилларда қурилиши режалаштирилган 8 минг 600 га яқин кўп қаватли “Ёшлар уйлари”дан 848 тасининг калити ёш оилаларга топширилиши,

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси фаолияти ташкил этилиб, хорижда ишлаётган, таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизми яратилди.

Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида “Ўзбекистон-Россия ёшлар форуми” ҳамда 27-31 октябрь кунлари “Ўзбекистон-Россия ёшлар фестивали” юқори савияда ташкил этилди.

Хорижий давлатларда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган, асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган ёшларда иштирокида 7-14 апрель кунлари “Ёш ватандошлар” фестивали ўтказилиб, унга 18 та давлатда истиқомат қилувчи 56 нафар ёш ватандошларимиз иштирок этди.

8-18 май кунлари Ёшлар иттифоқининг кўмаги асосида мамлакатимизнинг ёш киноижодкорлари Францияда ўтказилган 71-Канн Халқаро кинофестивалида иштирок этиб, унда илк бора “Uzbekistan” миллий павильонини ташкил этди.

26-30 июнь кунлари Тошкент ва Самарқандда “Марказий Осиё ёшлар форуми” юқори савияда ўтказилди.

Хитойнинг Циндао шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг Ёшлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегацияси иштирок этиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мазкур кенгашга расман аъзо бўлиб кирди.

Россия ёшлар иттифоқининг таклифига биноан 1-7 октябрь кунлари Россия Федерациясининг Москва, Астрахан ва Волгоград шаҳарларида ўтказилган “III  Россия – Ўзбекистон ёшлар форуми” ҳамда 2-14 октябрь кунлари Белгород шаҳрида ўтказилган “Россия – Ўзбекистон ёшлар бизнес инкубатори” ташкил этилиб, уларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг делегацияси аъзолари (жами 30 нафар) иштирок этди.

Термиздаги “Амударё” оромгоҳида Марказий Осиё ёшларининг “Дўстлик форуми” ўтказилди.

Шунингдек, ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда хорижлик малакали мутахассислар билан тажриба алмашишларига имконият яратиш мақсадида 27-30 ноябрь кунлари IV “PROlogue” халқаро кинофестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан 2018 йилда кўплаб истиқболи лойиҳалар амалга оширилди. Бу эзгу ишлар жорий 2019 йилда ҳам изчиллик билан давом эттирилади.

Шунингдек, бирифинг иштирокчилари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимидаги ташкилотларнинг 2018-йилдаги фаолияти бўйича махсус кўргазмаси ташкил қилинди.

 

Мавзуга оид