Спорт | 09:22 / 19.01.2019
49732
1 дақиқада ўқилади

Фазлиддин Ғойибназаров навбатдаги жангида ҳам ғалаба қозонди

18 январдан 19 январга ўтар кечаси Нью-Йорк штатининг Верона шаҳрида ўтган бокс кечасининг тўқнашувларидан бирида Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони, ўзбекистонлик Фазлиддин Ғойибназаров доминиканлик боксчи Рикардо Гарсияга қарши рингга чиқди. 

Жангнинг 3-раундида Ғойибназаров рақибини нокдаунга учратди. Кейинги раунднинг бошида Гарсия яна йиқилди, бироқ ҳакам уни сирпаниб кетди, деб топди. Ғойибназаров жангни муддатдан аввал тугатишга ҳаракат қилди ва охир-оқибат доминиканлик жамоаси жангни давом эттирмасликка қарор қилди.

Бунгача ҳамюртимиз профессионал рингда 6 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилганди (3 та нокаут). Рикардо Гарсия эса 19 маротаба жанг қилиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган, битта баҳсда дуранг қайд этган.

Мавзуга оид