13:44 / 19.01.2019
107110

Ўзбекистонда 2018 йилда чақалоқларга қайси исмлар энг кўп қўйилгани маълум қилинди

Фото: ТАСС

2018 йилда Ўзбекистонда энг кўп қўйилган ўғил болалар исми Мустафо бўлиб, бу исм 7785 нафар чақалоққа қўйилган. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот “ Телеграм-каналида хабар қилинди.

Шунингдек, хабарда айтилишича, 7030 нафар қизалоққа Солиҳа исми берилган.

Адлия вазирлиги мамлакатнинг 2017 йилдаги туғилишга оид фуқаролик ҳолатини қайд этиш бўйича эълон қилган маълумотларда  ўғил болаларга Азизбек, қизларга эса Мадина исми энг кўп қўйилганини билдирганди.

Top