Ўзбекистон | 10:24 / 15.02.2024
7120
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда 2023 йилда қанча эгизак чақалоқлар туғилгани маълум қилинди
Ўтган йилда энг кўп эгизаклар Фарғона вилоятида туғилгани қайд этилди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда республикада 962 минг нафар тирик туғилиш қайд этилган. Шундан 21 012 нафари эгиз туғилганлар.
Ҳудудлар бўйича туғилган эгизаклар сони энг кўп Фарғона вилоятида қайд этилган – 2494 нафар.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 2313 нафар ҳамда 2171 нафар эгизаклар дунёга келган Самарқанд ва Қашқадарё вилояти жой олган.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
- Андижон вилояти – 1947 нафар;
- Наманган вилояти – 1784 нафар;
- Тошкент шаҳри – 1839 нафар;
- Сурхондарё вилояти – 1679 нафар;
- Тошкент вилояти – 1570 нафар;
- Бухоро вилояти – 1059 нафар;
- Хоразм вилояти – 1129 нафар;
- Қорақалпоғистон Р. – 996 нафар;
- Жиззах вилояти – 937 нафар;
- Навоий вилояти – 583 нафар;
- Сирдарё вилояти – 511 нафар.
Мавзуга оид
13:24 / 23.12.2024
Статистика кузатувлари жараёнига олий таълим муассасалари жалб этилади
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
08:10 / 10.12.2024
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 млндан ошди
16:51 / 09.12.2024