Ўзбекистон | 11:55 / 02.01.2024
8020
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда янги йилнинг биринчи кунида 2 мингга яқин чақалоқ дунёга келди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати 2024 йилнинг 1 январ куни дунёга келган жами гўдаклар сонини маълум қилди – 1859 нафар. Шундан 847 нафари қиз, 1012 нафари ўғил.
Энг кўп чақалоқ Қашқадарё вилояти (207 нафар) туғилди.
Шунингдек, кейинги ўринларда:
- Андижон вилояти — 201 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
- Самарқанд вилояти — 196 (шу жумладан, етти ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
- Фарғона вилояти — 195 (шу жумладан, тўрт ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
- Сурхондарё вилояти — 185 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар ҳамда бир ҳолатда уч ҳомилали эгизаклар);
- Наманган вилоятида – 178;
- Тошкент вилояти — 172;
- Тошкент шаҳри — 144 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
- Бухоро вилояти — 86 (шу жумладан, тўрт ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
- Жиззах вилояти — 78;
- Хоразм вилояти — 72;
- Қорақалпоғистон Р. — 67 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
- Сирдарё вилояти — 42 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
- Навоий вилояти — 36 нафар (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар).
ССВ матбуот хизмати аниқлик киритишича, жами 22 та эгизакли туғуруқлардан 21 ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар ҳамда Сурхондарё вилоятида бир ҳолатда уч ҳомилали эгизаклар – (жами 45 нафар чақалоқ) дунёга келган.
Маълумот учун, 2018 йил худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда 2316 нафар, 2023 йилда эса 2155 нафар чақалоқ туғилган эди.
Мавзуга оид
15:15 / 01.12.2024
Ўзбекистонда ўтган 10 ойда қарийб 800 минг туғилиш қайд этилди
23:30 / 26.11.2024
Кремл туғилиш кам бўлган ҳудудларнинг губернаторларини истеъфога чиқаришни бошлайди
11:38 / 20.11.2024
Ўртача умр кўриш даражасини 78 ёшга етказиш мўлжалланмоқда
21:17 / 14.11.2024