Спорт | 13:54 / 20.01.2019
27482
1 дақиқада ўқилади

40 ёшли Пакьяо чемпионлик камарини ҳимоя қилди

Филиппинлик  боксчи Мэнни Пакьяо WBA чемпионлик камарини ҳимоя қилиш учун америкалик Эдриен Бронерга қарши жанг ўтказди.

АҚШнинг Невада штати, Лас-Вегас шаҳридаги MGM Grand аренасида бўлиб ўтган жанг 12 раунд давом этди ва ҳакамлар ғалабани 40 ёшли Пакьяога беришди.

Эндиликда филиппинлик боксчи ҳисобида 70 жангдаги 61 ғалаба мавжуд (39таси нокаут билан). У шунингдек, 7 марта мағлуб бўлган ва 2 бор дуранг қайд этган.

Айни вақтда 29 ёшда бўлган Бронер эса профессионал боксда 37 жанг ўтказиб, 33 ғалаба (24таси нокаут билан), 3 мағлубият ва бир дуранг қайд этган.

Пакьяо 2018 йилнинг июлида Куала-Лумпурда бўлиб ўтган жангда аргентиналик Лукас Матиссени 7-раундда нокаутга учратган ва 66,68 килогача вазнда Бутунжаҳон бокс ассоциациясининг (WBA) мунтазам чемпиони унвонини қўлга киритганди.

Шу ғалабадан кейин филиппинлик боксчи 8та вазн тоифасида чемпионлик унвонини қўлга кирита олган ягона боксчига айланганди.

Мавзуга оид