Жамият | 16:04 / 20.01.2019
20836
2 дақиқада ўқилади

Ғафур Ғулом нашриёти бош муҳаррири оламдан ўтди

Таниқли журналист ва ёзувчи Илҳом Зоир оламдан ўтди. Kun.uz манбаси хабар қилишича, унинг вафотига оғир хасталик сабаб бўлган.

Илҳом Зоиров 1961 йилнинг 2 июлида Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. 1987 йил ТошДУ журналистика факультетини тамомлаган. 2007 йилдан буён Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйининг бош муҳаррири лавозимида ишлаб келган. У Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳисобланарди.

«Тарсаки» (1995), «Елпатак» (1997), «Табассум бекати» (2000), «Қоидаси шунақа» (2002), «Тўғри сўзнинг тўқмоғи» (2003), «Сеҳрли қалам» (2005), «Сичқонча Табунинг саргузаштлари» (2006), «Учовлоннинг саргузаштлари», «Ҳолва емаган бола» (2007) каби ҳикоя ва қиссалар тўпламлари, «Юз тилло можароси» (2008) романи нашр этилган. «Ҳукм» номли детектив асар муаллифи (2018).

Цинкен Хоппнинг «Сеҳрли бўр» (2004), Ян Экҳолмнинг «Софдил Маллавой» (2006) эртак-қиссаларини ўзбек тилига таржима қилган.

2009 йил «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.