Спорт | 23:59 / 20.01.2019
20920
2 дақиқада ўқилади

Осиё Кубоги. Эрон чорак финалга чиқди

Осиё Кубогида яна бир чорак финалчи аниқланди. 20 январь кунига белгиланган нимчорак финалнинг учинчи учрашувида Эрон Уммонни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Абу Даби шаҳридаги «Муҳаммад Бин Зайд» стадионида бўлиб ўтган ўйиннинг иккинчи дақиқасидаёқ эронликлар дарвозасига пенальти белгиланди. Аммо уммонликлар жамоаси сардори Аҳмад Ал-Маҳажрийнинг зарбасини дарвозабон бартараф этди. Биринчи бўлим давомиида Жаҳонбахш ва Дежагоҳ томонидан урилган голлар эронликларни кейинги босқичга олиб чиқди.

Карлуш Кейруш шогирдлари гуруҳ босқичида D гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган, Уммон Ўзбекистон билан битта гуруҳда иштирок этиб, учинчи ўрин билан плей-оффга чиққанди. Энди уммонликлар турнирдаги иштирокини якунлаб, уйга қайтади, турнир ғолиблиги учун асосий фаворитлардан бири саналаётган Эрон терма жамоаси эса 24 январь куни чорак финалда Хитойга қарши ўйинда ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Осиё Кубоги
1/8 финал
Эрон – Уммон 2:0

Голлар: 1:0 – 32 Жаҳонбахш, 2:0 – 41, пенальти Дежагоҳ.
Эрон – Бейранванд, Пуралиганжи, Муҳаммади, Ризоян, Ҳусайни, Эбраҳими, Дежагоҳ (Годдос, 78), Амири, Жаҳонбахш (Чашмий, 69), Озмун (Шожаий, 88), Тареми.
Уммон – Аммар Ар-Рушайдий, Муҳаммад Ал-Мусалламий, Холид Ал-Баракий, Саад Ал-Муҳайний, Салоҳ Ал-Яҳёий (Холид Ал-Ҳажрий, 46), Али Ал-Бусайдий, Ҳариб Ал-Саъдий, Аҳмад Ал-Маҳажрий (Муҳсин Ал-Ҳолдий, 81), Саад Ал-Муҳайний, Муҳсин Ал-Ҳассаний (Муҳаммад ал-Ҳассаний, 88), Жамил Ал-Яҳмадий.
Огоҳлантиришлар: Ҳуссайни (2), Ал-Мусаламий (59), Амири (65).

 

Мавзуга оид