10:22 / 23.01.2019
25303

Мухлислар Ўзбекистоннинг Осиё Кубогидаги энг яхши футболчисини аниқлашди

Дарвозабон Игнатий Нестеров Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубоги ўйинларидаги энг яхши футболчиси деб топилди. «Трибуна» сайти мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, фахрий футболчи 67 фоиз овоз олган, 10 мингдан ортиқ киши унинг номзодини танлаган.

Шунингдек, Элдор Шомуродов (23 фоиз) ҳам энг яхшилардан бири деб топилган. Жавоҳир Сиддиқов, Одил Аҳмедов ва Отабек Шукуров кейинги ўринларда қолишган.

Эслатиб ўтамиз, Игнатий Нестеров Ўзбекистон Осиё Кубогининг нимчорак финалида Австралияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлгач, терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. У 2002 йилдан буён терма жамоанинг асосий дарвозабони саналарди. Нестеров терма жамоа билан 2011 йилги Осиё Кубогида тўртинчи ўринни қўлга киритган. У терма жамоа сафида жами 105 ўйинда дарвозани қўриқлаган.

Нестеров 2000-2001 йилларда Самарқанднинг «Динамо», 2002-2009 йилларда Тошкентнинг «Пахтакор», 2009-2013 йилларда пойтахтнинг бошқа бир жамоаси «Бунёдкор» клуби сафида бўлган. 2014 йилдан ҳозиргача «Локомотив» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Мавзуга оид
Top