16:16 / 24.01.2019
13644

Тожикистоннинг экспорт бўйича асосий шериклари маълум қилинди. Ўзбекистон учинчи ўринда

Фото: Shutterstock

2018 йилда Тожикистоннинг товарларни экспорт қилиш бўйича асосий шериклари Қозоғистон, Туркия, Ўзбекистон ва Афғонистон бўлди, дея хабар қилмоқда Авеста.

Мамлакат Статистика бўйича агентлиги маълумотларига кўра, Қозоғистон экспорт умумий ҳажмида 27,9 фоизлик улушга эга.

Туркия билан ушбу кўрсаткич 25,8%дир. Бу мамлакатларга асосан рангли металлургия маҳсулоти - бирламчи алюминий, шунингдек, пахта толаси экспорт қилинади.

Ўтган йилнинг январь-декабрь ойларида Қозоғистонга товарлар экспорти ҳажми 300 миллион долларни ташкил этган бўлса, кўрсатилган муддат давомида импорт ҳажми 536,5 миллион долларга тенг бўлди.

Ҳисобот даврида Туркия билан товар айланмаси ҳажми 401,4 миллион доллардан зиёдни ташкил этган. Бундан 276,5 миллион доллардан зиёди товарлар экспорти ва 124,9 миллион доллардан ортиқроғи турли маҳсулотлар импорти ҳиссасига тўғри келди.

Туркия билан савдо операцияларида экспортнинг импортдан сезиларли даражада ошиши кузатилди - 151,6 миллион доллар.

Хорижга экспорт қилинадиган асосий маҳсулотлар рўйхати қуйидагилардан иборат: бирламчи алюминий, пахта толаси, қимматбаҳо металлар ва қуритилган мевалар.

Тожикистонга товарлар импорти Россиядан - импорт умумий ҳажмидан 30,7%, Қозоғистон - 17% ва Хитойдан амалга оширилган - 18,9%.

2018 йил январь-декабрь ойларида товарлар экспорти ҳажми 1 млрд 73 млн долларни, импорт эса 3 млрд 149,6 млн долларни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 33,8 млрд долларни ташкил қилганди.

Top