Москвадаги Третьяков галереясидан рассом Куинжи сурати ўғирлаб кетилди

Фото: tretyakovgallery.ru
Москвадаги Третьяков галереясидан рус рассоми Архип Куинжининг “Ай-Петри. Қрим” (1908) деб номланган сурати ўғирлаб кетилди. Таъкидланишича, ҳозирда музейда рассомнинг кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Маълум қилинишича, жиноятчи музей ходими кўринишида суратни рамкасидан чиқариб, у билан қочиб кетган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг фикрича, жиноятчининг шериги бўлган. Иккинчи жиноятчи шеригини Mercedes машинасида кутиб турган. “Интерфакс” ахборот агентлигининг маълум қилишича, полиция ўғрининг фотороботини тузган.
Ўғрилик гувоҳлар кўз ўнгида содир этилган, бироқ гувоҳлар шовқин кўтаришмаган. Таъкидланишича, жиноятчи музей ходимлари кўз ўнгида суратни илинган жойидан олиб, устун ортига ўтган ҳамда суратни рамкасидан чиқариб, зални тарк этган.
Яна бир гувоҳ ўғри зиналар бўйлаб югураётганини кўрган.
Таъкидланишича, кўргазма музей хавфсизлик хизмати томонидан қўриқланган. Сурат 12 млн рублга суғурта қилинган бўлган.
27 январда рус пейзажчи рассоми Куинжи таваллуд кунининг 177 йиллиги нишонланди. Ўғирланган сурат 1898-1908 йиллар мобайнида яратилган.
2018 йил май ойида ҳам музейда яна бир шов-шувли жиноят содир этилган. Машҳур рус рассоми Илья Репиннинг “Иван Грозний ва унинг ўғли Иван” суратига вандал томонидан зарар етказилган.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда ракета ёрдамида товарларни етказиб бериш технологияси синовдан ўтказилди
Жаҳон | 21:25
-
Ўзбекистон ЖЧ саралашини Қатар устидан йирик ғалаба билан якунлади
Спорт | 20:54
-
Рустам Азимов: “Кичик ва ўрта бизнесга кўмак берадиган қадамлар долзарб бўлиб турибди”
Иқтисодиёт | 20:43
-
Зоминда сел туфайли автомобил йўли ёпилиб қолди
Жамият | 19:41
Мавзуга оид

22:14 / 09.06.2025
Москва ва Пхенян ўртасида тўғридан-тўғри темирйўл қатновлари йўлга қўйилади

19:46 / 09.06.2025
Москвада ОМОН мигрантларга куч ишлатди. Ўзбекистон ТИВ ва Миграция агентлиги вазиятни ўрганмоқда

11:47 / 03.06.2025
Москвада патенти бор шахс Москва вилоятида ишлаши мумкин бўлади

11:21 / 29.05.2025