10:57 / 29.01.2019
4189

Brexit бўйича такрорий овоз бериш санаси кечиктирилди

Фото: AFP/Getty Images

Буюк Британия парламенти аъзолари Brexit талаблари тўғрисидаги келишув бўйича 13 февраль куни овоз беради. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, Brexit учун овоз беришнинг янги санаси тўғрисида мамлакат Бош вазири Тереза Мэй консерваторлар билан кечган учрашувда маълум қилган. У партия аъзоларини келишувга киритилган ўзгаришни қўллаб-қувватлашга чақирган. Янги таҳрирдаги келишув Шимолий Ирландиянинг Европа Иттифоқи божхона кенгаши ва ягона Европа бозори таркибида қолмаслигини назарда тутади.

Reuters агентлигининг ҳукуматдаги манбаси эса овоз бериш жараёни кўчирилгани ҳақидаги маълумотни инкор қилмоқда. Сана кўчирилгани тўғрисидаги хабар парламент аъзоларини бугунги сайлов Brexit бўйича охирги сайлов эмаслигига ишонтириш мақсадида тарқатилган.

Эслатиб ўтамиз, 15 январь куни Буюк Британия Вакиллар палатаси мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши тўғрисида Брюссель томонидан маъқулланган режасини инкор қилганди. Шундан сўнг лейбористлар етакчиси Жереми Корбин барибир ўз лавозимида қолган Тереза Мэйнинг истеъфоси учун овоз бериш ташаббуси билан чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат Бош вазири 21 январдаги чиқишида парламентга Brexit бўйича янги режасини тақдим этган ва режа 29 январда овозга қўйилиши мўлжалланганди.

Мавзу
Brexit жараёни
Мэй Брюсселни Brexit бошланганлиги ҳақида хабардор этувчи мактубни имзолади
Барчаси
Top