Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда давлат хизматчиларига “Brexit” сўзини қўлламаслик тавсия қилинди
Британияда давлат хизматчиларига “Brexit” сўзини қўлламаслик ва “Британиянинг Европа иттифоқидан чиқиши”га иқтибос келтирмаслик тавсия қилинди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Таъкидланишича, ҳукумат ўз ходимларига “Brexit” сўзини ишлатишдан қочишни тавсия қилган. Ушбу сўзнинг фақатгина тарих билан боғлангандагина қўлланишига рухсат берилган.
“Ходимларга, шунингдек, “ўтиш даври” (transition period) атамасидан воз кечиш тавсия қилинган. Ушбу атама Британиянинг Европа иттифоқи таркибидан чиқиши ҳолатига Лондон ва Брюссель келгуси муносабатлари учун шартларни ишлаб чиққан ойларга тааллуқли”, деб ёзилган нашрда.
Британиянинг Европа иттифоқидан чиқиши бўйича референдум 2016 йилда бўлиб ўтган. Ўшанда Британиянинг Европа иттифоқидан чиқиши, яъни Brexit тарафдорлари 51,9 фоиз овоз билан ғалаба қозонишган. Бирлашган Қиролликнинг турли қисмларида овоз бериш натижалари бир-биридан фарқланган: Шотландия ва Шимолий Ирландияда Европа иттифоқидан чиқишга қарши бўлишган, Англия ва Уэльсда эса Brexit қўллаб-қувватланган.
Мавзуга оид
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026
Лондон Украинага 1000 та Британия ракетасини тақдим этади
13:13 / 10.01.2026