08:00 / 29.01.2019
16925

«Навоий» эркин иқтисодий зонасига директор тайинланди

Фото: nicid-msu.ru

Ҳабиб Абдуллаев “Навоий” эркин иқтисодий зонасининг янги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди.

“Навоий” ЭИЗ жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва жаҳон бозорларида талаб қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган, замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий инвестицияларни, биринчи галда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш, транспорт-транзит ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 2017 йилнинг март ойида ташкил топган.

Ҳабиб Абдуллаев 1967 йилда таваллуд топган, “Рикор” (Москва) технопаркининг бош директори, Москвадаги ўзбек миллий-маданий автономияси раиси, “Ўзбегим” газетасининг нашриётчиси. Россия Федерацияси нашриёт вазирлиги корхоналарида, АФК “Система” ва бошқа ташкилотларда 25 йиллик раҳбарлик тажрибасига эга. “Буюк Келажак” экспертлар кенгаши аъзоси.

Top