20:50 / 29.01.2019
25658

Осиё Кубоги. Қатар мезбонларни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга чиқди

Осиё Кубогида яримфиналнинг иккинчи ўйини якунланди.

Унда БАА ва Қатар терма жамоалари беллашди. Ўйин қатарликларнинг 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Голлар Хухий, Алмуъиз, Ал-Ҳайдос ва Исмоил ҳисобига ёзилди.

Қатар терма жамоаси 1 февраль куни финалда Япония билан ўйнайди.

Осиё Кубоги, 1/2 финал
29 январь
БАА – Қатар 0:4
Голлар: Хухий (22), Алмуъиз (37), Ал-Ҳайдос (80), Исмоил (90+3)
Четлатиш: Аҳмад (90+1, БАА)

Top