12:20 / 01.02.2019
6001

Журналист давлат тилини ҳурмат қилмаганларни жавобгарликка тортишни таклиф этмоқда

Фото: ЎзА

Бирон жойда давлат тилига ҳурматсизлик қилинса, шахс жавобгарликка тортилиши керак, деб ҳисоблайди журналист Содиқ Норбоев. Унинг таъкидлашича, «Давлат тили тўғрисида»ги қонунга шундай ўзгартириш киритиш керакки, китоб-дарслик бўладими, ҳужжат, реклама бўладими — қаерда хато қилинса, шунга масъул бўлган киши ёки ташкилот жаримага тортилсин».

ЎзАда эълон қилинган мақолада ёзилишича, ушбу ишларни ташкил этиш учун махсус инспекция тузиш таклиф этилган. 

«Бу ташкилот ҳамкорликда ишлаб, ўзининг фаолиятини самарали йўлга қўйса, худди йўл қоидаларига ўхшаб аниқ тартиб жорий этилса ва камчилик аниқланганда жарималар белгиланса, ҳаммаси жойига тушади», —  деб фикрларини асослайди Норбоев.

Эслатиб ўтамиз, Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев ҳам  «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг қабул қилинганига 30 йил тўлганига қарамай, қонун ижроси йиллар давомида деярли ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан норози бўлганди.

Top