Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қурилиш соҳасида янги назорат инспекцияси ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Давлат қурилиш назорат инспекциялар фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси негизида ўз баланси, банк муассасаларида ҳисобрақамлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган муҳрига ва юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Давлат қурилиш назорат инспекцияси этиб қайта ташкил этилиши мумкин.
Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган Инспекция бошлиғи раҳбарлик қилади.
Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган биринчи ўринбосар ҳамда ўринбосарга эга бўлади.
Инспекция бошлиғи ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.
Инспекция фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Инспекция қурилиш фаолиятида давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Инспекция шаҳар ва қишлоқ аҳоли яшаш пунктларини қурилишида шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига риоя этилиши устидан Давлат назоратини амалга оширади.
Инспекция шаҳарсозлик фаолияти соҳасида қурилиш сифатини назорат қилувчи буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати, пудратчининг қурилиш-монтаж ишлари ва ишлаб чиқариш хизматларини танлаб назоратдан ўтказади (300 кубдан кам бўлган ва якка тартибдаги уй-жой қурилиши бундан мустасно).
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантиришни кучайтириш бўйича молиявий маблағларни жамловчи ва тақсимловчи Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Давлат қурилиш назорат инспекцияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланади:
ҳудудий давлат қурилиш назорат инспекцияларининг шаҳарсозлик соҳасида амалга оширган фаолияти ва кўрсатадиган хизматларидан олинган соф даромадларнинг 10 фоизи миқдорида йўналтирадиган ажратмалари;
Жамғарманинг бўш маблағларини банклардаги депозитларда жойлаштиришдан олинган даромадлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра 2019 йил 1 мартдан бошлаб:
барча қурилиш объектларнинг лойиҳалари экспертиза органларига тақдим этишдан олдин Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати, Давлат санитария эпидемиология назорат маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва тегишинча Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда, “Ўздавнефтгазинспекция” Давлат инспекцияси билан келишилиши мажбурийдир;
буюртмачининг техник назоратчилари билан биргаликда лойиҳа ташкилотлари тасдиқланган лойиҳалар бўйича лойиҳа ечимлардан четга чиқмасдан тўла тўкис татбиқ қилинишига шахсан жавобгар ҳисобланади;
қурилиш объектлар лойиҳаларини ишлаб чиққан ташкилот (бош лойиҳачи) муаллифлик назоратини қурилиш объекти фойдаланишга қабул қилингунга қадар олиб боришга мажбурдир;
қурилиши тугалланган барча объектларни фойдаланишга қабул қилиш ҳайъат таркибида Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати вакиллари қатнашади;
лойиҳа муаллифи техник назорат ходими билан биргаликда қурилиш объекти фойдаланишга қабул қилиниш даврида санитария нормалари, сейсмик талаблар, меҳнат хавфсизлиги бўйича қўшма ижобий хулосаларини қабул ҳайъатига тақдим қилади.
Белгиланишича:
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар томонидан Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари ходимлари зиммасига уларнинг ваколатига кирмайдиган вазифаларнинг юкланиши тақиқланади;
Инспекция зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва бошқа материаллар унинг қонуний талабига кўра бепул тақдим этилади;
Давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар мазкур қарорга мувофиқ Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиши шарт.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда ҳудудий инспекциялар балансига ноль қийматида хизмат биноларни ажратиб беради.
Мавзуга оид
11:14 / 21.03.2026
Фармацевтик инспекция хизматлари учун тўловлар тартиби белгиланади
21:18 / 20.08.2025
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишининг бориши билан танишди
10:09 / 09.08.2025
Объектларни Fast-track усулида қуришга рухсат бериш амалиёти бекор қилинади
23:49 / 04.08.2025