Жаҳон | 08:04 / 05.02.2019
8529
1 дақиқада ўқилади

Порошенко россиялик кузатувчиларни сайловларга киритмасликка қарор қилди

Фото: president.gov.ua

Украина етакчиси Пётр Порошенконинг маълум қилишича, президентлик сайловлари вақтида россиялик кузатувчиларни Украинага киритмаслик ҳақида давлат чегара хизматига буйруқ беради. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Сиз ва Украина халқига олий бош қўмондоннинг буйруғи бажарилишини кафолатлайман», - деди Порошенко.

Шунингдек, унинг эслатишича, Украинада президентлик сайловлари 31 март куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пётр Порошенконинг даромадлари маълум бўлганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид