Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олишади?
2018 йил 12 ноябрдаги ПФ-5574-сонли Президент Фармони билан 2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланиб, дам олиш кунлари кўчирилган эди.
Мазкур фармон асосида март ойида ҳам кўчирилган дам олиш куни мавжудлигини ҳисобга олиб, амалиётда юзага келиши мумкин бўлган тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида ушбу масала юзасидан қисқача шарҳ бериб ўтилади.
Энг аввало, ҳафтадаги иш кунлари сони дам олиш кунларига таъсир қилишини унутмаслик керак. Яъни, 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар март ойида 13 кун дам олишади, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар эса мартда 8 кун дам олишади.
Масалан, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ҳафтанинг жума кунига тўғри келгани сабабли, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.
Энди Наврўз байрами арафасидаги дам олиш кунларига келсак. Бунда ҳам 5 ва 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун дам олиш кунлари фарқланишига гувоҳ бўламиз.
Ҳафтасига 5️ кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар (4 кун кетма-кет) дам олиш куни ҳисобланади:
21 март – пайшанба (Наврўз байрами);
22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);
23 март – шанба;
24 март – якшанба.
Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
21 март – пайшанба (Наврўз байрами);
22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);
24 март – якшанба.
Изоҳ: ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар 23 март (шанба) куни ишга чиқишлари лозим.
Хушнудбек Худайбердиев, ҳуқуқшунос
Мавзуга оид

19:51 / 20.02.2025
Ўзбекистонликлар 8 март муносабати билан неча кун дам олади?

17:46 / 05.12.2023
Конституция байрами муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

16:09 / 30.08.2022
ССВ: Мустақиллик байрами ва қўшимча дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари тун-у кун ишлайди

19:36 / 20.12.2021