Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, барча ходимлар учун 8 декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни ишланмайдиган байрам куни ҳисобланади.

2023 йилда бу сана жума кунига тўғри келаётгани боис 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар қаторасига 3 кун дам олишлари мумкин бўлади.

Президентнинг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида ушбу сана муносабати билан дам олиш кунларида ўзгариш (қўшимча) назарда тутилмаган.

Шундан келиб чиқилса, ҳафтасига 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар шанба куни одатдагидай ишга чиқишлари лозим.