Хабаровскда Ўзбекистон фуқароси вокзални «миналаштиргани» учун жаримага тортилди
Хабаровскнинг Железнодорожний туман суди қарори билан Ўзбекистон фуқаросига ҳукм чиқарилди. У терроризм акти ҳақида ёлғон хабар беришда айбдор деб топилди. Бу ҳақда Россиянинг Узоқ Шарқ транспорт прокуратураси матбуот хизмати маълумотларида айтилади.
Суднинг аниқлашича, 2018 йил 15 октябрь куни айбланувчи Хабаровск-1 темир йўл станцияси биносида бўлиб, Хабаровск ўлкаси ҳукуматининг Ягона диспетчерлик хизмати телефони орқали портлашга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида ёлғон маълумот берган.
Хабаровск транспорт прокуратурасининг давлат айбловчиси позициясини ҳисобга олиб, суд айбланувчи ўз айбини тўла тан олгани, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига терроризм акти ҳақидаги ёлғон хабарни текшириш учун кетган харажатларини қоплаб бергани муносабати билан уни 20 минг рубль (300 АҚШ доллари) миқдоридаги жаримага тортди.
Қайд этилишича, суд ҳукми қонуний кучга кирди.
Мавзуга оид
13:55 / 30.07.2024
Литва ўз ҳудудида миналар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
12:24 / 28.03.2024
Хабаровскда қийин аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
15:34 / 12.01.2024
Туркия, Болгария ва Руминия биргаликда Қора денгизни миналардан тозалайди
14:30 / 15.11.2023