07:56 / 09.02.2019
17329

Ўзбекистонда янги дастур яратилди. У абитуриентларнинг ОТМга электрон ҳужжат топшириши учун мўлжалланган 

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети мутахассислари томонидан абитуриентларнинг ОТМга электрон ҳужжат топширишлари учун мўлжалланган «Universities.uz» дастури яратилди.

Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, дастур Ўзбекистондаги барча ОТМлар (манзиллар, телефон рақамлари, факультетлар, йўналишлар, пропусклар ва ҳ.к.) ҳақида маълумот олиш; фойдаланувчи учун алоҳида аккаунт очиш ва у исталган вақтда ўз ҳужжатларини электрон шаклда юбориши ҳамда смс-хабар орқали имтиҳон натижаларини билиши каби функционал имкониятларга эга. 

Шунингдек ушбу дастур орқали бутун дунё бўйича грантлар, стипендиялар ва ёзги мактаблар ҳақида маълумотларга эга бўлиш мумкин. 

Дастур муаллифлари Аловиддин Исомитдинов ва Нурлан Жолдибаевга гувоҳнома берилди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш тартиби ўзгараётгани хабар қилинганди.

Top