09:00 / 12.02.2019
11248
Реклама

«Genesys» 8-март арафасида «Sultania» ва «Jangokh» ТЖМ квартираларига махсус чегирмалар эълон қилди

«Genesys» қурилиш компанияси Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб квартиралар учун 120 миллион сўмгача чегирмалар эълон қилади.

«Genesys» компанияси 8-февралдан 7-мартга қадар янги турар-жой мажмуаларида квартиралар харид қилиш учун 8 фоиз қийматидаги чегирмани қўлга киритиш мумкин бўлган «8/8» акцияси бошланганини эълон қилади. Акция «Sultania» ва «Jangokh» турар-жой мажмуаларида амалга оширилади. Тежаб қолинган пул мақдори 120 миллион сўмгача етади.

Фото: Genesys

«Яқинлашиб келаётган 8-март байрамига бизда аёлларимизнинг муҳаббати ва ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдиришнинг ажойиб имконияти бор. Мўъжаз бинода янги квартирани совға сифатида қабул қилишдан-да ёқимлироқ ҳадя бўлмаса керак? Буни амалга ошириш учун харидорлар 120 миллион сўмгача тежаб қолиши мумкин бўлган акцияни йўлга қўйдик» – дея таъкидлайди «Genesys» компаниясининг савдо бўлими раҳбари Саидазиз Қосимов.

Акция давомида қуйидаги турар-жой мажмуаларидаги квартиралар таклиф этилади:

«Sultania» ТЖМ – сирли шарқона жозиба ва замонавий услубни ўзида уйғунлаштирган мукаммал мажмуа. Мажмуа қуйидаги манзилда жойлашган: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси, 10 (мўлжал: Wunderkind мактаби). «Sultania» ТЖМ жойлашган манзилнинг ўзиёқ, бир километр радиусда замонавий ҳаёт учун зарур бўлган барча нарсани топиш мумкинлигини англатади. Турар-жой биноси тўртта блокдан иборат ва 9-10 қаватли бўлади.

Нархлар: 6 250 000 сўм – 7 250 000 сўм / квадрат метр учун (танланган қаватга мувофиқ).

Фото: Genesys

«Jangokh» ТЖМ – ўз фалсафасига эга замонавий қурилиш. Ушбу мажмуа Жанггоҳ мавзесида жойлашган (мўлжал: Ц-15). У «эски шаҳар»ни замонавий мегаполисга айлантиради. Мажмуа ҳудудида миллий услубдаги замонавий ва қулай бинолар қурилмоқда. Улар йўл ёқасида эмас, балки иккинчи қаторда жойлашган бўлиб, аҳолига асосий йўлдан шовқин ва чанг етиб бормайди. «Jangokh» ҳар бири 7-8 қаватдан иборат олти блокдан ташкил топган.

Нархлар: 6 250 000 сўм – 7 250 000 сўм / квадрат метр учун (танланган қаватга мувофиқ).

Эслатма: «Jangokh» ТЖМда «8/8» акцияси фақат 4 хонали уйлар учун мўлжалланган.

Фото: Genesys

Харидорга шунингдек, «Болалар – бизнинг борлиғимиз» дастури бўйича ҳар бир фарзанд учун 1 фоизлик қўшимча чегирма берилади. Масалан, «Jangokh» ТЖМ 1-қаватидаги 151 кв.метрга эга 4 хонали уйнинг нархи 1 170 250 000 сўм бўлиб, оилада уч фарзанд бўлса, «8/8» ва «Болалар – бизнинг борлиғимиз» акциялари доирасида мижоз 128 727 500 сўмгача маблағни тежаб қолиши мумкин.  

Акция тўлиқ ҳолдаги нақд тўлов ёки пул ўтказмалари, шунингдек, банк орқали тўлов қилинганда амал қилади. Шунингдек, бўлиб тўлашда ҳам акция амал қилади, бунинг учун: 50% олдиндан тўлов (5-10 кунда), қолган 50 фоизни эса йил давомида ҳар ой ёки ҳар кварталда тенг миқдорда тўлаш кифоя.

«Genesys» қурилиш компанияси нафақат Тошкент шаҳри аҳолисига, балки бутун Ўзбекистон аҳли учун хизмат кўрсатади. Хусусан, «Genesys» турар-жой мажмуасидаги квартиралар – Тошкентга кўчиб келишни режалаштирганлар учун ажойиб инвестиция ва пойтахт пропискасини олиш имкониятидир!

Мурожаат учун телефон: +99871 200 61 16

«Sultania» турар-жой мажмуаси

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси, 10

Мўлжал: «Wunderkind» мактаби/боғчаси

«Jangokh» турар-жой мажмуаси

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Жанггоҳ мавзеси

Мўлжал: Ц-15 массиви

Телефон: +99871 200 61 16

Сайт: www.genesys.uz

E-mail: sales@genesys.uz

Facebook: fb.com/genesysdev

Instagram: @genesysdev

Реклама ҳуқуқи асосида

Top