09:00 / 14.05.2019
4554

«Genesys» компаниясидан «Рамазон туҳфаси» акцияси: «Sultania» турар-жой мажмуасидан квартира харид қилинг ва совғаларга эга бўлинг!

Муқаддас Рамазон ойи давомида «Sultania» турар-жой мажмуасидан квартира харид қилган ҳар бир мижозга «Genesys» маиший техника ҳадя қилади.

Янги «Sultania» турар-жой мажмуаси Тошкентнинг марказидаги нуфузли туманлардан бирида жойлашган. Энди қулай, кўркам уй-жой харид қилгач маиший техникалар ҳақида ўйламаслигингиз мумкин: уларни мутлақо бепул қўлга киритасиз. «Genesys» ўз турар-жой мажмуаларидан квартира сотиб оладиган харидорлари учун энг юқори сифатдаги совғаларни тайёрлаган. LG компаниясидан музлатгич, кир ювиш машинаси, плазмали телевизор ва бошқа кўплаб маиший техникалар янги уйингизга қўшимча ёқимли совға бўла олади.

Муқаддас Рамазон ойида квартира сотиб олган ҳар бир харидор бепул кондиционерга ҳам эга бўлади. «Genesys» компанияси мижозлари учун янада кўп совғаларни тайёрлаб қўйган.

Сифатли ва ишончли маиший техника қулайлигимизнинг муҳим қисмларидан бири. Чангни филтрлаш тизимига эга LG 420W кучли компрессорли чангютгичи ва кўплаб қўшимча функцияли дазмол «Genesys» девелоперлик компанияси Тошкент шаҳри марказида барпо этаётган «Sultania» турар-жой мажмуасидаги бир хонали квартирангиз учун энг зарурий буюмлар ҳисобланади.

Ушбу «Sultania» турар-жой мажмуасида икки хонали уй харид қилиб LG DirectDrive инновацион кир ювиш машинасига мутлақо бепул эга бўлишингиз мумкин. Кир ювиш машинаси бир мартада 6 килограммгача кийимларни ювишга мўлжалланган бўлиб, уй бекалари учун беқиёс ёрдамчи бўла олади. 2019 йилги Рамазон ойи давомида турар-жой мажмуасидан икки хонали квартира харид қилганларга мазкур буюм совға қилинади.

Йирик, юқори технологик LG Invertor Linear Compression музлатгичи уч хонали уй харид қилганлар учун ажойиб совға бўла олади. Музлатгич 32 фоизгача электр энергияни тежайди, чиройли дизайн эса «Sultania» турар-жой мажмуасидаги 3 хонали квартиралар интерьерига мос келади. «Sultania» турар-жой мажмуасини қурадиган «Genesys» девелоперлик компанияси аҳоли яшаш шароитини бутунлай қулай ва кўркам қилишга қарор қилди. Бундан унумли фойдаланиб қолиш учун эса Рамазон ойи давомида компания мижозларидан бирига айланиш кифоя.

«Sultania» турар-жой мажмуасидан 4 хонали квартира харид қилган мижозларга Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган 55 дюм диагоналдаги телевизор совға қилинади. Агар сиз ушбу бетакрор турар-жой мажмуасидан 4 хонали квартира сотиб олсангиз, телевизор ҳақида қайғурмасангиз ҳам бўлади – «Genesys» девелоперлик компанияси сизга ультразамонавий LG SmartTV плазма теливизорини ҳадя қилади.

Бундан ташқари, 2019 йилги Рамазон ойи давомида харид қилинган ҳар бир квартирага LG кондиционерлари бепул ўрнатилиб берилади.

Мурожаат учун телефон: +99871 200 61 16

«Sultania» турар-жой мажмуаси

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси, 10

Мўлжал: «Wunderkind» мактаби/боғчаси

Сайт: www.genesys.uz

E-mail: sales@genesys.uz

Facebook: fb.com/genesysdev

Instagram: @genesysdev

Реклама ҳуқуқи асосида

 

 

Top