Genesys: Тошкентда прописка олишнинг содда ва қонуний услуби
Тошкент – аксарият ўзбекистонликлар учун яхши ҳаёт учун умиддир. Аниқроғи, пойтахтдан ташқари яшовчилар учун. Аммо уларни шаҳарга нима ром этади ва унинг тўлақонли яшовчисига айланишнинг иложи борми? Масала ечимини топишга ҳаракат қиламиз.
Тошкентда яшаш – ушалмас орзуми?
Ота-оналарни асосан нима безовта қилади? Албатта, фарзандларининг келажаги. Нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда ота-оналар ўз ворисларининг бахтли ва бадавлат ҳаётини таъминлаш йўлида бел боғлашади.
Баъзилар молиявий барқарорликка таянади. Тошкентдаги вақтинча ёки доимий иш жой, ўз оиласини яхшироқ боқиш имкониятини беради. Бошқалар эса олий маълумотга ишонади. Нуфузли олий ўқув юртида таҳсил олиш, юқори маошли ишга жойлашиш ёки бизнес яратишга пойдевор бўлади. Пойтахт ўқув муассасалари бу борада рақобатдан йироқдир. Аммо Тошкент шаҳрида туғилмаган фуқароларнинг пойтахтда ўқиш ва яшаш сари йўлини енгил деб бўлмайди.
Асосий тўсқинлар – уй жой ижараси ва прописка. Ижарадаги хонадон тўлови ойлик маошнинг ярми, баъзиларда эса ортиғини ташкил этиши мумкин. Шу билан бирга – Тошкент пропискаси йўқлиги. Бу вақтинча пропискани ҳар ярим йилда узайтириш, мутасаддилар томонидан доимий назорат каби нохуш ҳолатларга олиб келади. Барча ҳам бундай юкламаларга бардош бера олмайди.
Аммо, ягона тўғри қарор шу каби муаммоларни бартараф этса-чи?
Қайта рўйхатдан ўтиш ва ижарачиларга тобе бўлмасдан пойтахтнинг бахтли яшовчисига айланиш йўли – мавжуд.
Тошкентда прописка билан хонадон харид қилса бўладими?
Инвестиция эвазига фуқаролик ҳақида эшитганмисиз? Бунда давлат иқтисодиётига маълум миқдорда пул маблағини киритган ҳолда, унинг фуқаросига айланиш мумкин. Кариб ҳавзаси мамлакатлари шу орқали ўзларининг молиявий аҳволлари ва инфраструктурани яхшилайдилар. Шу каби «киритишлар» туризм, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришга замин яратади.
Тошкентда кўчмас мулк харидорларига пропискани тақдим этиш, фуқаролик олишдаги сармоя киритишга ўхшатиш мумкин. Харидор ўз маблағига истаганига, яъни хонадон ва пропискага эришади. Давлат эса ўз навбатида бюджетни тўлдириш манбасига эга бўлади. Қурилиш соҳаси ва кўчмас мулк бозори истеъмолчилар талабларига жавоб беришга интила бошлайди.
Механизм қандай ишлайди?
Ҳар қандай давлат дастури каби, Тошкент шаҳрида кўчмас мулк харид қилганлар учун пропискани тақдим этиш тизими ўзининг қоидалари ва унсурларига эгадир.
Дастур 2017 йилда бошланиб, бир йилдан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2018 йилдаги 845 сонли қарори билан баъзи ўзгартиришларга дуч келди. Ҳусусан, уй-жойнинг энг паст қийматига бўлган чеклов бекор қилинди. Бунгача, кўчмас мулкнинг минимал нархи энг кам иш ҳақининг 2500 бараварини ташкил этар эди.
Шу билан бирга, кўчмас мулкнинг фақат янги қурилганини харид қилиш талаби қолди. Шунингдек, олди-сотди келишувини тасдиқлаш учун мажбурий давлат тўлови кучда қолди. Унинг миқдори келишув қийматининг 5 фоиз, аммо энг кам иш ҳақининг 10 баравари (2 027 300 сўм)дан ошмаслиги керак.
Ушбу қоидаларга амал қилган ҳолда, харидор уй-жой харид қилгандан сўнг турар жой эгаси сифатида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида прописка олиш учун ҳужжатларини топшириши мумкин.
Ушбу қонун асосида прописка олган фуқаро, пойтахтда харид қилинган хонадонда қуйидаги шахсларни ҳам пропискадан ўтказиш ҳуқуқига эга:
эр/рафиқа ва уларнинг ўз оиласига эга бўлмаган фарзандлари, ҳамда ўзаро ва (ёки) олдинги турмушдан қолган вояга етмаган фарзандлар, шунингдек рўйхатдан ўтказилмаган ва боқиб олинган фарзандлар (2011 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-296 га асосан).
Яъни сиз, маълум бир яқинларингизни ва оилангизни Тошкентга олиб келиш ниятингиз бўлса, бир вақтнинг ўзида турар жой ва пойтахтда пропискага эга бўлишингиз мумкин. Уй-жой дарҳол ўзингизники бўлади – ижара уйларида сарсон бўлмайсиз. Янги уйда ўз оила аъзоларингизни ҳам пропискага киритиш мумкин.
Қандай турар жой мажмуалари эътиборга лойиқ?
Қулайликлар билан яшаш учун туманни синчиклаб танланг. Ҳудуд инфраструктураси ривожлангани уй қаерда жойлашганига ҳам боғлиқ бўлади.
Масалан, ТЖМ Sultania Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси, 10 манзилида жойлашган – бу шаҳарнинг айни маркази. Бу ерда истиқомат қилувчилар орасида машҳур шахсларни ҳам учратиш мумкин. Оддий хонадонлардан ташқари бу ерда деразасидан ажойиб манзара кўриниб турадиган пентхауслар ҳам мавжуд.
Эътибордан четда қолмайдиган тарафи шундаки, бундай турар жойлар жуда яхши қўриқланади. Шунинг учун ҳам оилангиз хавфсизлигидан хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Ер ости автомашина тураргоҳи мавжудлиги сабабли, уйларнинг олди томони эстетик ва бўш ҳолатда туради. Болаларингиз билан бемалол сайр қилишингиз мумкин.
Сентябрь ойидан ноябрь ойи охиригача Genesys компанияси Sultania харидорлари учун 7/7 акциясини ўтказади.
1 сентябрдан 15 октябргача Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм, Навоий Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан бўлган мижозлар учун 7 фоизлик чегирмалар мавжуд.
16 октабрдан 30 ноябргача Андижон, Жиззах, Наманган, Сурхандарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси учун 7 фоизлик чегирмалар мавжуд.
ОАВда 2019 йилнинг охиригача доимий рўйхатга туриш ҳақидаги маълумотлар тез-тез ўзгариб туради. Баъзи инсайдерлар кўчмас мулк сотиб олинганда рўйхатга туришнинг янги механизмлари жорий этилиши ҳақида айтишмоқда. Бошқалар эса бундай тартиб бекор қилиниши ҳақида сўзлайди. Доимий рўйхатга туриш умуман ёпиб юборилиши ҳақида ҳам гаплар бор.
Бу тартиб қандай тезлик билан ўзгараётганини кўриб ўз қарорингизни кечиктирманг. Ундан ташқари кўчмас мулк учун бундай чегирмаларни бирламчи компаниялар таклиф қилаётган бир пайтда!
Батафсил маълумотларни сайтимиздан genesys.uz/sultania ва 71 200-61-16 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:26 / 08.07.2019
Genesys компаниясидан мега акция!
09:00 / 14.05.2019
«Genesys» компаниясидан «Рамазон туҳфаси» акцияси: «Sultania» турар-жой мажмуасидан квартира харид қилинг ва совғаларга эга бўлинг!
09:00 / 12.02.2019
«Genesys» 8-март арафасида «Sultania» ва «Jangokh» ТЖМ квартираларига махсус чегирмалар эълон қилди
09:00 / 04.12.2018