Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Genesys» компанияси «Қишки чегирмалар» акциясини эълон қилади!
«Genesys» компанияси савдо бўлими директори Саидазиз Қосимов «Jangokh» ва «Sultania» турар жойларидан хонадон сотиб олган харидорларга чегирмалар тақдим этилиши ҳақида сўзлаб берди.

Бизнинг жамоамизда энг яхши совға қандай бўлиши юзасидан баҳс юзага келди. Қандай совға оиланинг ҳамма аъзоларини бирдек бахтли қила олади ва йил якунида энг ширин хотираларни қолдириши мумкин?
Жавоб ўз-ўзидан пайдо бўлди: Бу замонавий ва шинам турар жой мажмуасидан янги хонадон харид қилиш!
Шу муносабат билан биз инсонларга оила аъзолари ва яқинларига бахт улашиш имконини берувчи мега акцияни ишлаб чиқдик”, – дейди Саидазиз Қосимов.

«Jangokh» турар жой мажмуаси – ўз фалсафасига эга замонавий қурилиш. Ушбу мажмуа Шайҳонтоҳур тумани, Жанггоҳ мавзесида жойлашган (мўлжал: Ц-15).
У «эски шаҳар»ни замонавий мегаполисга айлантиради. Мажмуа ҳудудида миллий услубдаги замонавий ва қулай бинолар қурилмоқда. Улар йўл ёқасида эмас, балки иккинчи қаторда жойлашган бўлиб, аҳолига асосий йўлдан шовқин ва чанг етиб бормайди. «Jangokh» ҳар бири 7-8 қаватдан иборат олти блокдан ташкил топган.

«Sultania» турар жой мажмуаси – ўзида замонавий услуб ва сирли шарқоний жозибадорликни мужассамлаштирган ўзига хос мажмуадир. Ушбу мажмуа Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси 10 (мўлжал: «Wunderkind» мактаби) манзилида жойлашган.
«Sultania» турар жой мажмуасининг жойлашуви келгусида аҳолига замонавий ҳаёт учун талаб этиладиган барча нарсаларни бир километр радиусдан топиши мумкинлигини айтиб турибди. Турар жой мажмуаси 4 блокдан иборат, 9-10 қаватли бўлади.

Акциялар
«Genesys» компанияси уйлари харидорлари учун махсус акция ва дастурлар амал қилади:
- «Қишки чегирмалар» акцияси
- «Болалар – бизнинг борлиғимиз» акцияси
«Қишки чегирмалар» акцияси 2018 йилнинг 1 декабридан 2019 йилнинг 30 январига қадар амал қилади! Ушбу муддат ичида харид қилинган хонадонларга, унинг туридан қатъий назар 19 фоиз чегирма тақдим этилади. Бунда мижозга бериладиган минимал чегирма – 10 фоиз.
«Болалар – бизнинг борлиғимиз» дастури компания фаолиятининг барча даврларида амал қилади – унинг аниқ муҳлати йўқ. Бу ҳеч бўлмаса бир фарзанди бор ота-оналарга бағишланган дастур бўлиб, бунда оиланинг фарзанди қанчалик кўп бўлса, чегирма ҳам шунчалик кўп бўлади. Бошланғич ставка – бир фарзанд учун 1 фоиз, икки фарзанд учун – 2 фоиз чегирма ва ҳоказо.
Тўлов усуллари:
· 100% олдиндан тўлов;
· Бўлиб тўлаш: 50% олдиндан тўлов (5-10 кунда), қолган 50 фоизни эса йил давомида ҳар ой ёки ҳар кварталда тенг миқдорда тўлаш;
· Бошқалар.
«Genesys» қурилиш компанияси бутун Ўзбекистон аҳолиси учун хизмат кўрсатади. Айниқса, Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар бизнинг турар жой мажмуамиздан уй сотиб олиб, нафақат янги хонадон эгасига айланишлари, балки пойтахт пропискасига ҳам эга бўлишлари мумкин!
«Sultania» турар жой мажмуаси
Манзил: Яшнобод тумани Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси, 10
Мўлжал: «Wunderkind» мактаби
«Jangokh» турар жой мажмуаси
Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Жанггоҳ мавзеси
Мўлжал: Ц-15 массиви
Телефон: +99871 200 61 16
Сайт: genesys.uz
E-mail: [email protected]
Facebook: fb.com/genesysdev
Instagram: @genesysdev
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 11.09.2019
Genesys: Тошкентда прописка олишнинг содда ва қонуний услуби
10:26 / 08.07.2019
Genesys компаниясидан мега акция!
09:00 / 14.05.2019
«Genesys» компаниясидан «Рамазон туҳфаси» акцияси: «Sultania» турар-жой мажмуасидан квартира харид қилинг ва совғаларга эга бўлинг!
09:00 / 12.02.2019