Сутнинг қандай турлари бор ва улар нимаси билан фойдали?
Кўпчилик одамлар сигир сутидаги оқсилни ҳазм қилолмайди. Шунинг учун унинг ўрнини нима билан алмаштириш борасидаги масала долзарб. Ҳайвон оқсили ўрнига ўсимлик оқсилини истеъмол қилиш ёмон фикр эмас. Шунинг учун бугун ўсимликлар сутининг қандай турлари мавжудлиги ҳақида сўз юритамиз.
Ёнғоқ сути
Кокос, кедр, бодом, хандон писта сути айнан шу гуруҳга тегишли. Улар орасида энг ёғлиси – кокосдан олинган сут. Бундан ташқари, унинг таркибида В витамини гуруҳлари, мис, марганец, селен, фосфор, магний ва калий мавжуд.
Кокос сутини истеъмол қилиш ёмон холестерин даражасини пасайтириши илмий жиҳатдан исботланган. Бодом сути таркибида Е витамини юқори даражада. Бундан ташқари марганец ҳам мавжуд.
Агар таом таркибида бодом сутини мунтазам истеъмол қилинса, инсулин секрецияси ва синтези нормаллашади. Ушбу ёнғоқ пўстлоғида вирусларга қарши таъсирга эга модда бор.
Писталардан олинган сут
Бу гуруҳга кунжут, каноп, қовоқ ва зиғирдан олинган сутни киритиш мумкин. Кунжут сути организмдаги кальций, фосфор ва темирга бўлган эҳтиёжни тўлдиради. Каноп сути эса омега-6 ва омега-3 ёғ кислоталарига эга.
Шунингдек, унинг таркибида Д ва Е витаминлари кўп.
Қовоқ уруғларидан олинган сутда тери гўзаллиги учун зарур бўлган фойдали микроэлемент ва витаминлар кўп миқдорда. У организмни турли аллергенлардан ҳимоя қилишда ёрдам беради.
Мавзуга оид
12:21 / 12.12.2024
Сут маҳсулотларини маркировкалаш бошланади
11:40 / 17.08.2024
Малайзия Ўзбекистонда сут маҳсулотлари ва салқин ичимликлар ишлаб чиқариши мумкин
17:32 / 22.05.2024
Сут етиштирувчи тадбиркорлар нимадан хавотирда?
09:25 / 12.09.2023