10:49 / 15.02.2019
10035

Андрей Микляев мураббийликка қайтди

Фото: KUN.UZ

Андрей Микляев «Сурхон» клубига бош мураббий қилиб тайинланди. Бу ҳақда термизликлар матбуот хизмати хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, мавсум бошида «Сурхон»га Илҳом Мўминжонов бош мураббий бўлган эди. Аммо у ЎФА томонидан 1 йилга дисквалификация қилингач, ўрнини вақтинчалик Анвар Солиев эгаллади. Микляев келганидан сўнг, у спорт директори лавозимига ўтказилди.

Андрей Микляев асли сурхондарёлик бўлиб, 2016-2018 йилларда Тошкентнинг «Локомотив» клубида бош мураббий ва ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган, «ПРО» мураббийлик лицензиясига эга.

«Сурхон» клуби ўтган мавсумда Про-Лига А гуруҳида иштирок этиб, 4-ўринни эгаллаган эди.

Top