Жаҳон | 18:42 / 16.02.2019
12129
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған C-400 мажмуасини сотиб олиш бўйича шартномани бекор қилмаслигини билдирди

Фото: Reuters

Туркия Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуасини сотиб олиш бўйича шартномани бекор қилмайди, деди Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.  

«Биз Россия билан С-400 бўйича шартнома туздик ва ортга қайтишимиз ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас. Тамом-вассалом», — деди Эрдўған. 

Унинг сўзларига кўра, Туркия АҚШдан Patriot тизимини сотиб олиш учун очиқ, фақат шартнома Туркия манфаатларига хизмат қилиши лозим. 

Аввалроқ АҚШ расмийлари 15 февралгача Туркиядан огоҳлантиришга жавоб беришни сўраганди: агар Анқара Россия билан С-400 мажмуасини сотиб олиш бўйича шартномани бекор қилмаса, Вашингтон қиймати 3,5 млрд доллар турадиган Patriot ракета мажмуасини сотиб олиш ҳақидаги таклифини қайтариб олади. 

Бундан ташқари, Lockheed Martin F-35 қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича ҳам келишув хавф остида қолиши, Туркияга қарши санкциялар киритилиши мумкинлиги айтилган.

Мавзуга оид