11:50 / 18.02.2019
29524

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет иккинчи марта пасайди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 19 февралдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 2,95 сўмга арзонлашган ва 1 доллар 8392,20 сўмни ташкил этган.

1 евро курси 32,72 сўмга пасайиб, 1 евро 9477,31 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 Россия рубли 1,42 сўмга арзонлашди ва 126,25 сўмга тенг бўлди.

Қайд этиш керакки, долларнинг расмий курси қаторасига иккинчи ҳафтада пасаймоқда.

Top