Спорт | 23:16 / 19.02.2019
21469
2 дақиқада ўқилади

Андрей Аршавиннинг рафиқаси унинг устидан ФХХга арз қилди

Фото: Алексей Филиппов / РИА Новости

Россиялик футболчи Андрей Аршавиннинг рафиқаси Алиса Аршавина унинг устидан Федерал хавфсизлик хизматига шикоят аризаси ёзди. Ушбу аризанинг суратини Super.ru портали эълон қилган. 

Алиса Аршавинанинг таъкидлашича, у футболчининг манфаати йўлида ҳаракат қилувчи номаълум кишилар томонидан таҳдидларга учрамоқда. Бундан ташқари, Аршавинанинг айтишича, у собиқ эри билан Санкт-Петербургдаги ресторанда учрашган. Футболчи Алисага номаълум кишилар билан бирга бўлган. Улардан бири Алисанинг қўриқчисига ФХХ ходими гувоҳномасини кўрсатган. 

Аёлнинг таъкидлашича, футболчи унинг уйига нарсаларини олиб кетгани “бандитлар”га ўхшаш одамлар ҳамроҳлигида келган.

12 февралда футболчининг рафиқаси унинг устидан Санкт-Петербург полициясига ариза ёзгани маълум қилинганди. Алисанинг таъкидлашича, Аршавин унга “смс-хабарлар орқали таҳдид қилган, қамоққа тиқиш, унга қарши жиноий иш қўзғатиш билан қўрқитган”.

Аршавин рафиқаси билан ажрашиш ҳақида ариза топширган. Жуфтлик 2016 йилда турмуш қурган, уларнинг бир қиз фарзанди бор.

Бунгача футболчи 9 йил телебошловчи Юлия Барановская билан никоҳни қайд қилмаган ҳолда яшаган. Футболчининг бу турмушидан 3 фарзанди бор.

Мавзуга оид