Спорт | 08:19 / 21.02.2019
15094
3 дақиқада ўқилади

Ҳабиб Нурмагомедов Жорж Сен-Пьерни жангга чақирди

Аралаш яккакурашлар бўйича россиялик жангчи, Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов канадалик спортчи Жорж Сент-Пьерни жангга чақирди.

Нурмагомедов ўзининг расмий инстаграмида Сент-Пьерга фаолиятини тугатишни кечиктириш ва у билан ноябрь ойида жанг ўтказишни таклиф қилди. Таъкидлаш лозимки, россиялик Невада штати Атлетик комиссиясининг қарорига биноан ундан олдинги муддатда жанглар ўтказа олмайди.

2018 йил октябрь ойида ирландиялик Конор Макгрегор билан баҳсдан кейинги муштлашув туфайли жангчи четлаштирилган.

«Келинглар, буни ноябрь ойида қиламиз. Ушбу жангдан сўнг, сен фаолиятингни якунлашинг мумкин. Мен жангларингни кўриб катта бўлганман ва сени ҳурмат қиламан. Ишончим комилки, Москвада бўлган вақтингда буни кўрсатиб бердим. Аммо барча даврларнинг энг буюк жангчиларидан бири бўлган сен билан октагонга чиқиш мен учун катта шараф бўларди. Сен вазнни - 155 ёки 160 фунт, ва жойни танлашинг мумкин - Монтреаль, Нью-Йорк, Москва ёки Абу-Даби», - дея ёзган Нурмагомедов ижтимоий тармоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзон Қодиров Нурмагомедовнинг отасига Mercedes совға қилганди.

 

Мавзуга оид