Ўзбекистон МДҲнинг экскурсион туризм учун энг яхши давлатлари рўйхатидан жой олди
ТурСтат агентлиги ўтказган сўров ва тадқиқотлар натижаси бўйича МДҲнинг экскурсион туризм учун энг яхши давлатлари рейтинги эълон қилинди.
Рейтингда биринчи ўринни Беларусь олди. Ўзбекистон мазкур рейтингда 12 фоиз овоз билан тўртинчи ўринда жойлашди.
Қозоғистон иккинчи (22 фоиз), Озарбойжон эса учинчи ўринга (16 фоиз) лойиқ топилди. Юқори бешликни Арманистон 9 фоиз овоз билан якунлаган.
ТурСтат маълумотига кўра, МДҲ давлатларида экскурсион туризм йилига уч миллиондан ортиқ экскурсион сафар ва турларни ўз ичига олади.
Аввалроқ Ўзбекистон Wanderlust World Guide Awards танловининг "Энг тез ривожланаётган туристик йўналиш" (Тор emerging destination) номинациясида ғолиб дея эътироф этилганди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024