Тошкентда ногиронлиги бўлган шахсга пандусни тушириб бермаган автобус ҳайдовчилари жазоланди
Тошкентда ногиронлиги бўлган шахсга пандус очилмаётганини баҳона қилган автобус ҳайдовчилари жазоланди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 февраль куни пойтахтнинг Шимолий вокзал бекатида ногиронлиги бўлган шахс “12-автобус саройи”га қарашли 62-йўналишдаги ҳамда “1-автобус саройи”га қарашли 13т-йўналишида қатновчи ўрта сиғимли “SAZ LE 60” русумли автобусга чиқмоқчи бўлган.
Хабарда айтилишича, ҳайдовчилар эса пандус очилмаётганини баҳона қилиб, йўловчини олмаган. Бу эса норозиликни келтириб чиқарган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти томонидан ўрганилди. Масъулиятсиз ҳайдовчилар 10 кунлик хўжалик ишларига ўтказилди.
“Келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик мақсадида ҳайдовчилардан кафолат хатлари олинди. Уларга пандусни ишлатиш бўйича амалий семинарлар ташкил этилди”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:04 / 22.09.2024
Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 19 ёшли қизнинг ҳаётига зомин бўлди
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024