09:20 / 02.03.2019
5098

Бундеслига. «Дортмунд»да мағлубият, «Бавария» бугуноқ биринчи ўринга чиқиши мумкин

Фото: Bundesliga

Баҳорнинг илк кунида Бундеслиганинг 24-турига старт берилди. Дастлабки баҳс Аугсбургда, айни номдаги маҳаллий жамоа ва чемпионат пешқадами «Боруссия Дортмунд» ўртасида кечди.

Учрашувда «Аугсбург»нинг кореялик яримҳимоячиси Чжи Дон Вон дубль қайд этди, унинг голларига меҳмонлардан Пако Алькасер жавоб қайтарди. Шу тариқа, дортмундликлар лиганинг бу мавсумидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олишди.

«Боруссия» Бундеслиганинг охирги бешта туридан фақат биттасида ғалаба қозонганини таъкидлаш керак. Кетма-кет учта дурангдан сўнг ўтган турда ғалабага эришган жамоа бу турда мағлубиятни қабул қилди. Натижада асосий рақиб «Бавария» дортмундликларни назарий жиҳатдан шу турнинг ўзидаёқ пешқадамликдан маҳрум этиши мумкин. Айни пайтда жамоаларни фақат 3 очко ажратиб турибди.

Мюнхен гранди бугун Менхенгладбахда «Боруссия» меҳмони бўлади. Амалдаги чемпион сафардан 7:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган тақдирда нафақат очколар ҳисобида Дортмундга етиб олади, балки тўплар нисбати эвазига уни ортда қолдиришга ҳам эришади. Аммо, эслатиб ўтамиз, «Бавария» биринчи даврада «Боруссия М»га ўз уйида 0:3 ҳисобида ютқазган эди. Менхенгладбахликлар айни пайтда 3-поғонада боришяпти – бугунги рақиблар ўртасида 8 очко фарқ бор.

Германия чемпионати
24-тур, 1 март
Аугсбург – Боруссия Д 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 24 Чжи Дон Вон, 2:0 – 67 Чжи Дон Вон, 2:1 – 81 Пако Алькасер.
Боруссия Д – Бюрки, Ҳакими, Аканжи, Загаду, Диалло, Витцель, Дилэйни (Геррейру, 66), Санчо, Ройс (Пако Алькасер, 66), Бруун Ларсен (Филипп, 76), Гетце.

2 март
19:30. Нюрнберг – РБ Лейпциг
19:30. Шальке – Фортуна
19:30. Ҳерта – Майнц
 19:30. Айнтрахт Ф – Хоффенхайм
19:30. Байер – Фрайбург
22:30. Боруссия М – Бавария

3 март
19:30. Штутгарт – Ганновер
22:00. Вольфсбург – Вердер

Top