Жаҳон | 21:25 / 02.03.2019
5271
1 дақиқада ўқилади

Кенияда 7 киши ўзини президент қилиб кўрсатишда айбланди

Кения суди 7 кишини қаллобликда ва ўзини мамлакат президенти Ухуру Кеньяту қилиб кўрсатишда айблади. Айбланувчилар шу йўл билан таниқли тадбиркордан 100 минг доллар олишга муваффақ бўлишган. 

Deutsche Welle Swahili ахборот агентлиги маълумотларига кўра, гумонланувчилар Sameer Africa компанияси раҳбари Наушаду Мералини ва унинг молиявий директори Акиф Баттни гўёки уларга ер майдонлари сотмоқчи бўлаётган Кения президенти қилиб кўрсатишган. 

Айбланувчиларнинг айтишича, суд уларни айбдор деб топмай, кейинги суд жараёнигача гаров пули эвазига озод қилган.

Кения полициясининг маълум қилишича, гуруҳдан бир киши телефон орқали президент овози билан гапирган, қолган 6 айбланувчи эса қимматбаҳо машиналарда ва костюмларда белгиланган жойга пулларни олгани келишлари керак бўлган.  

Суд ҳужжатларига кўра, компания раҳбари мамлакат президенти билан гаплашаётганига ишониб, ўзининг молиявий директорига сўралган пулларни бериб юборишни буюрган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид