Ўзбекистон | 13:54 / 02.03.2019
4858
1 дақиқада ўқилади

Комилов ва Амреев Тошкентда Туркий ишбилармонлар кенгаши мажлиси ўтказилишини муҳокама қилди

2019 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Абу-Даби шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) бош котиби Боғдод Амреев билан учрашди.

Суҳбат чоғида таъкидланганидек, Туркий кенгаш фаолиятида кузатилаётган жўшқин ўзгаришлар Ўзбекистонда катта қизиқиш уйғотмоқда. Мамлакат ушбу жараённинг бир қисми бўлиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришни кўзламоқда, дейилади ТИВ хабарида.

Шунингдек, президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2019 йили Тошкент шаҳрида Туркий ишбилармонлар кенгаши ва унинг бизнес форумининг навбатдаги мажлисини ўтказишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркий кенгаш ўртасидаги ҳамкорлик билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Мавзуга оид