Ўзбекистон | 16:24 / 02.03.2019
27335
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда мактаб ўқитувчиларининг аттестация тестини топшириш куни аниқ бўлди

Фото: Depositphotos

Тошкент шаҳрида мактаб ўқитувчиларининг аттестация тестини топшириш куни аниқ бўлди, деб хабар қилмоқда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус вазирлиги касб-ҳунар таълим марказининг 2019 йил 25 февралдаги «Касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида умумтаълим, чуқурлаштирилган ва касбий таълим фанлари педагог кадрларини (ишлаб чиқариш таълим усталарини) аттестациядан ўтказиш учун касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиялари таркибини тасдиқлаш ҳақида»ги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг 27 февралдаги Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида олий малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш бўйича аттестация комиссиялари таркибини тасдиқлаш ҳақида” қўшма қарорлари қабул қилинди.

Мазкур қўшма қарорда биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрлар аттестациядан ўтказиш ҳамда давлат инспекцияси томонидан ўтказиладиган ўқув фани бўйича малака тест синовларида иштирок этишларни таъминлаш вазифалари белгилаб берилди.

Тошкент шаҳар умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган олий ва биринчи малака тоифали ҳамда мазкур малака тоифаларга талабгор педагогларнинг тест синовлари 2019 йил 4 март куни физика, математика, информатика, немис тили, француз тили, 5 март куни ўзбек тили, она тили ва адабиёти, рус тили, рус тили ва адабиёти, 6 март куни кимё, биология, табииёт ва география, инглиз тили, 7 март куни тарих, миллий истиқлол ғояси, давлат ва ҳуқуқ асослари, иқтисодий билим асослари, мусиқа маданияти, тасвирий санъат ва чизмачилик, жисмоний тарбия, меҳнат, 9 март куни бошланғич таълим фан ўқитувчиларга малака тест синовлари бўлиб ўтади.

Мавзуга оид