Анорнинг фойдаси ва зарари
Анор мева кўринишида, шарбат ҳамда компотлар таркибида истеъмол қилинади. Пўсти ва пардеворларидан дамлама тайёрлаб ичиш фойдали. Донларини ҳам бутунлигича еб юбориш ёки турли иссиқ ва совуқ таомларни тайёрлашда қўллаш мумкин.

Анор кам калорияли маҳсулот, шунинг учун у парҳезга амал қилувчи ва танасининг ҳолатига эътибор берувчилар учун идеал даражада мос келади. Қувват даражаси камлигига қарамай (100 грамм маҳсулотда бор-йўғи 55 ккал), мева витаминларга бой ва инсон саломатлиги учун катта фойдага эга.
Таркиби
Ёрқин ва серсув мева С, Р витаминларига бой. Шунингдек унинг таркибида В гуруҳи витаминлари В6 ва В12 ҳамда калий, кальций, фосфор ва темир минераллари ҳам бор. Витаминларнинг бундай бирикмаси асаб тизими учун фойдали.
Анор таркибида дезинфекция таъсирини кўрсатувчи моддалар бўлиб, у ичак бузилишлари, ич кетишига қарши курашишда ёрдам беради.
Анор ёшлик меваси деб аталади. Бу унинг таркибидаги антиоксидантлар миқдорининг кўплиги билан боғлиқ. Ушбу моддалар организмдаги оксидланиш жараёнларини секинлаштиради, бошқача қилиб айтганда, қариш жараёнини тормозлайди. Қизиқарли факт: кўк чой анор мевалари билан таққосланганда камроқ антиоксидантларга эга.
Даволаш хусусиятлари
Анор меваларидан одамни тинчлантириб, асабий зўриқишнинг оладиган чойни тайёрлаш мумкин. Бунинг учун пишган меванинг пўстлоғи ва пардеворларини қуритиш лозим. Ундан кейин эса чой ёки бошқа ичимликка майдаланган қуруқ анордан бироз қўшиш мумкин.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Мавзуга оид

10:12 / 23.04.2024
Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда

09:21 / 22.02.2023
Ўзбекистон анори асосан Россия ва Қозоғистонга сотиляпти

11:59 / 05.01.2023
Ўзбекистон энг кўп анор экспорт қилган давлатлар орасида Россия 1-ўринни эгаллади

08:26 / 22.10.2022