Ўзбекистон | 08:26 / 22.10.2022
8044
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Россияга 7 минг тонна анор етказиб берди

Ўзбекистон 9 ойда 12 минг тоннадан ортиқ анор экспорт қилган.

Фото: Pixabay

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижий давлатларга қиймати 12,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 12 минг тоннадан ортиқ анор экспорт қилган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, анор экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,7 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг 9 ойида энг кўп анор экспорт қилган давлатлар орасида Россия етакчилик қиляпти – 7,2 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Қозоғистон – 3,2 минг тонна;
  • Қирғизистон – 731 тонна;
  • Тожикистон – 560 тонна.

9 ойда хорижга энг кўп анор экспорт қилган ҳудудлар:

  • Фарғона вилояти – 3,9 минг тонна;  
  • Наманган вилояти – 1,5 минг тонна;  
  • Тошкент вилояти – 1,4 минг тонна;  
  • Қашқадарё вилояти – 1,3 минг тонна.

Мавзуга оид