Ўзбекистон | 11:28 / 05.03.2019
32491
2 дақиқада ўқилади

Россия ҲҲКнинг Ўзбекистон ҳаво ҳудудидан фойдаланиши тўғрисидаги битим ратификация қилинди

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳарбий ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳаво ҳудудидан фойдаланиши тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2018 йил 12 октябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 18 февралда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 28 февралда маъқулланган.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳарбий ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳаво ҳудудидан фойдаланиши тўғрисидаги Битим (Тошкент, 2018 йил 12 октябрь) ратификация қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенат Россия ҳарбий самолётларининг Ўзбекистон ҳудудидан парвоз қилишини маъқуллаганди.

«Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумат ўртасида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ҳарбий ҳаво кемаларининг Ўзбекистон ва Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланиши тўғрисидаги Битим» ўтган йили 12 октябрда Тошкентда имзоланган.

Ҳужжат бир давлатнинг ҳарбий ҳаво кемаларининг тўхтовсиз манзилга учиб боришида ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тартибини аниқлаб беради. 

Мавзуга оид