Жаҳон | 23:56 / 07.03.2019
13065
1 дақиқада ўқилади

Венесуэла ташқи қарзи бўйича антирекорд ўрнатди

Фото: Global Look Press

Венесуэланинг хусусий ва давлат қарзи 2018 йил охирила 156 млрд долларга етиб, 2007 йилдаги кўрсаткичдан 2 баробар ортган. 

Таъкидланишича,. Венесуэланинг қарзи экспортнинг 738 фоизини ташкил қилади ва бу жаҳон рекорди ҳисобланади.  

Мамлакат ташқи қарзининг 90 фоиздан кўпроғи ҳукумат ва PDVSA давлат нефть компаниясининг қарзи ҳисобланади. 

Маълум қилинишича, Венесуэала Россия ва Хитойга 26 млрд доллар бериши керак. 

Венесуэла ҳукумати ташқи қарз ҳақидаги маълумотларни эълон қилмайди. 2018 йил майида Халқаро валюта жамғармаси иқтисодий статистикаси йўқлиги сабабли Венесуэлага нисбатан расмий маъқулламаслик эълон қилган.

Мавзуга оид