Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
Уран Жанубий Каролина (АҚШ) штатидаги радиоактив чиқиндиларни сақлаш, дезактивация қилиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхонага етказилди.
АҚШ Венесуэладан RV-1 тадқиқот реакторида ишлаб чиқарилган бойитилган ураннинг барчасини олиб чиқишни якунлади, деб хабар берди АҚШ Ядро хавфсизлиги миллий бошқармаси (NNSA).
Вазирлик маълумотларига кўра, NNSA жамоаси ва Венесуэла илмий-тадқиқот институти техник экспертлари RV-1 реакторидан 13,5 кг уранни хавфсиз чиқариб олган. ХАЭА билан яқин ҳамкорликда ишлаган америкалик мутахассислар уранни ишлатилган ёқилғи учун мўлжалланган контейнерга жойлаштирди.
Май ойида махсус кема материални АҚШ ҳудудига етказиб берди. Кейин контейнер Жанубий Каролина штатидаги радиоактив чиқиндиларни сақлаш, дезактивация қилиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи «Саванна-Ривер» корхонасига олиб кетилди. У ерда мутахассислар АҚШ ядровий эҳтиёжлари учун юқори концентрацияли кам бойитилган уран олиш учун материални қайта ишлайди, деб таъкидлади NNSA.
«Венесуэладан бойитилган ураннинг барчасини хавфсиз олиб чиқилиши Венесуэланинг тикланиши ва янгиланиши ҳақида дунёга яна бир сигнал бўлди», деди NNSA раҳбари Брендон Уилямс. - АҚШ президенти Доналд Трампнинг қатъий раҳбарлиги туфайли жойлардаги фидойи жамоалар одатда бир неча йил давом этадиган ишларни бир неча ой ичида якунладилар».
NNSA маълумотларига кўра, ўнлаб йиллар давомида RV-1 реактори физик ва ядровий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаб келган. 1991 йилда бу иш тугагандан сўнг, унда 20 фоиз критик чегарадан юқори бойитилган уран тўпланган.
Мавзуга оид
22:34 / 12.06.2026
Тулси Габбард АҚШ биолабораториялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026