Жаҳон | 17:20 / 11.03.2019
21674
1 дақиқада ўқилади

Москвада 18 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган қотил қўлга олинди

Фото: Россия ИИВ

Москвада 18 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган қотил қўлга олинди, деб хабар қилди Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларининг аниқлашича, у 2000-йиллар бошида жиноий гуруҳ тузиб, унга раҳбарлик қилган ва оғир жиноятлар режасини тузган.

Волкнинг сўзларига кўра, у 2001 йилда Қозоғистонда бизнес ҳамкорини ўлдиришда айбланган ва Интерпол қидирувига берилган.

Орадан 18 йил ўтганидан сўнг у Москвада қўлга олинди ва Қозоғистонга экстрадиция қилинди, дейилади хабарда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид