09:32 / 12.03.2019
5636

Швейцария компанияси Ўзбекистонда вагонлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖда Швейцариянинг «Stadler» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вагонсозлик йўналиши бўйича икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Жумладан, Ўзбекистонда йўловчи вагонлари ишлаб чиқариш ҳудудини ташкил этиш, Марказий Осиё бўйича экспортни йўлга қўйиш каби бир қатор истиқболли лойиҳалар муҳокамаси бўлди. 

Тадбирда ўзбекистонлик мутахассислар томонидан «Stadler» компаниясининг замонавий техника ва технологияларини саноат корхоналарида жорий этиш, электровознинг асосий тортиш тизими, бутловчи қисмларини мамлакатга етказиб бериш борасида таклифлар билдирилди. 

Билдирилишича, йиғилишда Швейцарияда тайёрланган замонавий метро поездлари ва электричкалар ҳаракатини Ўзбекистонда жорий этиш борасида ҳам сўз борган. 

Учрашув сўнггида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга ҳам эришилди.

Top