Жамият | 18:03 / 13.03.2019
26956
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Японияда ишлашни истовчилар ўртасида танлов Тошкентда бўлиб ўтади

«EUROASIA INNOVATION» хусусий бандлик агентлигида 17 март куни япон тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича имтиҳон бўлиб ўтади. Унинг натижалари асосида қатор япон компанияларига ишчилар саралаб олинади.

Имтиҳон Japanese Language Proficiency Test (JLPT) тизими асосида ўтказилади. Номзодларга қўйиладиган талаблар: ёши 35 гача бўлиши, жисмонан соғлом, тилни билиш даражаси камида N4 бўлиши керак. Ташкилотчиларнинг айтишича, имтиҳондан ўтган ҳамюртларимиз япониялик иш берувчилар билан тўғридан-тўғри суҳбатда қатнашиб, ишга олинган тақдирда йўл харажатларига 3.000.000 сўмлик чегирмага эга бўлишади. 

Шу куннинг ўзида «EUROASIA INNOVATION» хусусий бандлик агентлиги вакиллари Японияда қонуний ишга жойлашиш бўйича презентация ўтказишади. Унда япон тилини билиш даражасидан қатъий назар барча қатнашиши мумкин. Тилни билмайдиган ҳамюртларимиз учун «EUROASIA INNOVATION» махсус курсларида таълим олиш имконияти берилади. 

Жойлар сони чегараланмаган. Танлов 17 март куни соат 9:30 да қуйидаги манзилда бўлиб ўтади: 

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 83 уй, мўлжал – «Қозиробод» масжиди.

Рўйхатдан ўтиш ва бошқа масалалар бўйича ушбу рақамга мурожаат қилишингиз мумкин: 

+99871-200-96-66

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш