20:25 / 15.03.2019
9384

Ўзбекистонда армия қўл жанги бўйича мусобақа ўтказилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги спорт мажмуасида Армия қўл жанги бўйича шу йил Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар дўстона армияларининг спартакиадаси доирасида ўтказиладиган армия қўл жанги чемпионатига саралаш мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унда барча ҳарбий округлар, Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳамда Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонликлари, шунингдек, республикамиздаги олий ҳарбий таълим муассасалари вакиллари ўзаро беллашди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мусобақа 7 та вазн тоифасида ўтказилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди. Иккинчи поғона эса Марказий ҳарбий округи жамоасига насиб этди. Тошкент ҳарбий округи ҳарбийлари чемпионатнинг мутлақ ғолибига айланди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом, фахрий ёрлик ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўтган йили Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар дўстона армияларининг спартакиадаси доирасида Тошкентда ўтказилган Армия қўл жанги чемпионатида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган эди. Бу йилги халқаро даражадаги мусобақа Қозоғистонда ўтказилиши кутилмоқда. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Top