Суарес Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этмаслиги аниқ бўлди
«Барселона» ҳужумчи Луис Суареснинг жароҳатитўғрисида расмий ахборот берди. У кеча Ла Лиганинг «Бетис» билан ўйини охирида шикастланганди.
Бугун бўлиб ўтган тиббий текширувлар Суареснинг ўнг оёғи тўпиқ пайлари чўзилганини аниқлаган. Эндиликда у 10-15 кун майдонга туша олмайди, тикланиш жараёнини «Барселона» шифокорлари назоратида ўтказади.
Шу тариқа Луис Уругвай терма жамоасининг бугундан Хитойда бошланаётган йиғинида иштирок эта олмайдиган бўлди. Жамоа «China Cup» халқаро турнирининг ярим финалида Ўзбекистон миллий термасига қарши майдонга тушади, ўйин 22 март, жума кунига белгиланган.
Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида мезбон Хитой ва Таиланд термалари тўқнаш келишади. 25 март куни учинчи ўрин учун баҳс ва финал ўйини бўлиб ўтиши белгиланган.
Мавзуга оид
14:33 / 30.07.2023
Суарес 2024 йилдан Месси билан яна бир жамоада ўйнайди
23:08 / 31.12.2022
Луис Суарес – «Гремио» футболчиси
02:16 / 29.11.2022
ЖЧ-2022. Португалия Уругвайни мағлубиятга учратиб, 1/8 финалга йўл олган 3-жамоага айланди
21:42 / 03.11.2021