Оммабоп маҳсулотларнинг жиддий хавфи исботланди

Фото: Barry Huang / Reuters
Гарвард университети олимлари юз мингдан зиёд кишини қамраб олган кенг миқёсли тадқиқот ўтказдилар ва таркибида шакар бўлган ичимликларни истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари ҳамда саратондан ўлим ҳолати хавфини оширишини исботладилар. Шу билан бирга, бир кунда шакар ўрнини босадиган моддага эга ичимликни тўрт стакан ёки ундан кўпроқ истеъмол қилиш аёлларда ўлим хавфи даражасини оширади. Бу ҳақда MedicalXpress хабар берган.
Мутахассислар 1980-2014 йилларда 80 647 аёл ва 1986-2014 йилларда 37 716 эркак киши иштирокида олинган маълумотларни таҳлил қилишди. Кўнгиллилар ўз турмуш тарзини баҳолаш учун сўровдан ўтишди, уларнинг саломатлиги ҳолати эса ҳар икки йилда аниқланди.
Маълум бўлишича, таркибида шакар мавжуд бўлган ичимликларни бир ойда бир донадан тўрт донагача истеъмол қилиш эрта ўлим хавфини 1 фоизга, ҳафтада икки донадан олти донагача - 6 фоизга, кунига бир донадан икки донагача - 14 фоизга, кунига икки дона ёки ундан кўпроқ ичиш - 21 фоизга оширади. Шу билан бирга, ичимликлар ва ўлим кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик аёлларда эркакларга қараганда кўпроқ намоён бўлган.
Эрта ўлимнинг асосий сабаби юрак-қон томир касалликлари бўлиб чиқди. Ширин ичимликларни кўп истеъмол қилганларда бундай якуннинг юзага келиш эҳтимоли 31 фоизни ташкил этди. Ҳар бир қўшимча ичимлик хавфни яна 10 фоизга оширган. Таркибида шакар бўлган ичимликларни шакар ўрнини босувчи моддаларга эга ичимликларга алмаштириш ўлим хавфини сезиларли даражада қисқартирган, аммо уларнинг ҳаддан ортиқ истеъмоли (кунига тўрт марта) ҳаёт давомийлигининг пасайишига ҳам олиб келган.
Бундан олдин, қовурилган тухум юрак учун хавфли бўлиши мумкин экани аниқланганди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Жаҳон | 00:02
-
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Жаҳон | 23:39 / 03.07.2025
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36 / 03.07.2025
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33 / 03.07.2025
Мавзуга оид

14:27 / 09.12.2024
Миср Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш корхонасини қуради

15:55 / 05.11.2024
Ҳомиладорликда шакар истеъмоли камайтирилса, бола улғайганда қандли диабетга чалиниш хавфи пасаяди — тадқиқот

13:55 / 09.10.2024
Шакар қариш жараёнини тезлаштириши маълум бўлди

07:20 / 15.06.2024