Нидерландиялик мутахассис Берт ван Марвейк БАА терма жамоаси бош мураббийи қилиб тайинланди.
66 ёшли мутахассис мамлакат футбол федерацияси билан 2022 йил охирига қадар мўлжалланган шартномани имзолади. Унинг олдига ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилди.
Ван Марвейк фаолияти давомида кўплаб клубларда, жумладан «Фейеноорд», «Боруссия» Д ва «Ҳамбург»да ишлаган. Шунингдек, Нидерландия, Саудия Арабистони ва Австралия терма жамоаларини ҳам бошқарган.